UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  2 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  2 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак? Янгиликлар

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Хўш, Африканинг ушбу давлати терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Буркина-Фасо футбол Федерацияси 1960 йилда ташкил топган. 1964 йилда Африка футбол Конфедерацияси ва ФИФАга аъзо бўлган.

Буркина-Фасо биринчи расмий ўйинни 1960 йилда Габонга қарши ўтказиб 5:4 ҳисобида зафар қучган. Шу кунга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этмаган.


Африка миллатлар кубогида 9 бор қатнашган. Энг яхши натижасини 2013 йилда қайд этган. ЖАРда бўлган мусобақада терма жамоа финалга қадар етиб бориб Нигерияга ютқазиб қўйганди - 0:1.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси ФИФА рейтингида 73-поғонада бормоқда. Энг юқори ўрни 2010 йил октбярь ойида қайд этилган - 37. Энг паст ўрин эса 1993 йил декабирида кузатилган - 127.

2015 йилдан буён терма жамоани португалиялик Пауло Дуарте бошқариб келмоқда. Ушбу мураббий 2008-2012 йилларда ҳам ушбу жамоада ишлаганди. 1969 йилда туғилган ушбу мураббий футболчилик фаолиятини асосан Португалия клубларида ("Униао Лейриа", "Маритму") ўтказган. Мураббийлик фаолиятида "Униао Лейриа" (Португалия), "Ле Ман" (Франция) клублари ва Габон терма жамоасини ҳам бошқарган.



Терма жамоада машҳур футболчилар жуда кўп. Уларнинг энг машҳурлари билан танишинг:

Бакари Коне ("Лион"), Стив Яго ("Тулуза"), Шарль Каборе ("Краснодар"), Абду Разоқ Траоре ("Коняспор"), Жонатан Питройпа ("Ал Наср"), Алаин Траоре ("Лорьян"), Бертранд Траоре ("Челси"), Жонатан Зонго ("Альмерия").

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги саралашида иштирок этмоқда. Жамоа ўз гуруҳида 10 очко Уганда билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Буркина-Фасо гуруҳдаги сўнгги ўйинни 3 сентябрь куни ўз уйида Ботсванага қарши ўтказади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика