“Бунёдкор”нинг Туркиядаги тайёргарлиги бошланди. ФОТОЖАМЛАНМА

Narzulla Saydullayev
10 июл 2014, 17:22
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумнинг иккинчи қисимига Туркияда тайёргарлик кўрмоқда.
Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа аъзолари 9 июль куни Туркияга йўл олишганди. “Қалдирғочлар” бугун Истанбул йиғини доирасидаги ўзларининг илк машғулотларини олиб боришди.

Бугунги машғулотлар уч маҳал давом этди. Дастлаввал эрталаб футболчиларнинг жисмоний қувватини оширувчи машқлар бўлиб ўтди. Кундузи эса майдонда тўп ва жисмоний тайёргарликлар уйғунлашган машқлар олиб борилди. Кечки маҳалги машғулотлар жараёнида эса футболчилар фақат тўп билан ишлашди.

Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор”нинг Истанбулдаги биринчи машғулот кунидан тайёрланган фотожамланма билан танишишингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›