

Златко Далич бошчилигидаги жамоа БАА чемпионатининг 18-турида кутилмаганда ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири “Ал Фужайра” клубига имкониятни бой берди. Учрашувнинг 40-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси бразилиялик Кайо ўйинда ҳисобни очган бўлишига қарамай, иккинчи бўлимда дастлаб Ҳолид Абдулраҳмон ўз дарвозасини ишғол этди. 76-дақиқага келиб “Фужайра”нинг бразилиялик форварди Бруно Мораэс меҳмонларга ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.
Айни пайтда “Ал Айн” БАА чемпионатида 18 учрашувдан 37 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.




