UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  0 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  0 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  0 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  0 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  7 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  6 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  7 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  7 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  7 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0

“Бунёдкор”га нима бўляпти? Янгиликлар

“Бунёдкор”га нима бўляпти?

Ўлкамизда қиш, футболда давралар оралиғидаги танаффус давом этяпти.

Барча янги мавсумга яхшироқ тайёрланиш пайида. Трансфер, клубларимиз иштирокидаги ўйинлар ва улардаги ўзгаришлар спортга ихтисослашган нашрлар томонидан баҳолиқудрат ёритилмоқда. Аммо ҳаммаси ҳам эмас. Бугун ўзбек матбуоти ҳеч қандай реаксия билдирмаган (ёки билдира олмаган) воқеани эслаймиз:

Барчаси 12 январь куни бошланди. Абу-Даби сафарига ҳозирланаётган “Бунёдкор” лагеридан хабар чиқарилди: “Азиз Ҳайдаров ишдан олинибди”. Кейинроқ жамоа устози Иван Бошкович кетгани айтилди. Бу — футбол, унда истеъфолар бўлиши табиий ҳол. Лекин қандай ваъж билан?

Ёдингизда бўлса, Ҳайдаров-Бошкович тандеми “қизил зона” зонадан 3 очколик фарқ билан 9-ўринда бораётган “Бунёдкор”ни сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Улар бошқа мураббий томонидан йиғилган, умуман бошқа мураббий шакллантириб кетган таркибни мавсум охирига қадар лиганинг энг яхши 4-жамоасига айлантиришди. “Навбаҳор”ни чемпионликдан маҳрум қилган ҳам, “Насаф”нинг “оёғидан тортиб қолган” ҳам ана шу “қалдирғочлар” бўлишади. Шу сабабли истеъфолар “томдан тараша тушгандек” қабул қилинди. 

Энг қизиғи, орадан шунча кун ўтса ҳамки, “Бунёдкор” матбуот хизмати Иван Бошкович кетгани тўғрисида индамаяпти. Аммо черногориялик мутахассис жим ўтиргани йўқ. Дастлаб, футболимиздаги энг ёмон иллат ҳақида гапирар экан, жамоа президенти М. Абдуллаев йилига 1 млрд сўм олишини билдирди ва уни клуб ривожига тўсиқ бўлишда айблади (ўша интервью 20 дақиқадан кейин ўчириб юборилган). Кейинроқ эса “Бунёдкор” билан тузилган қўшимча шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради...

Демак, ўртада қандайдир конфликт бор. Футбол жамоатчилиги орасида хунук миш-мишлар тарқалган (ахир, Бошковичнинг айбловлари оддий сўзлар эмасди). Уларга ойдинлик киритиш, мухлисларга вазиятни тўғри тушунтириш учун ҳам Тошкент клуби матбуот хизмати ёки жамоа расмийлари изоҳ билан чиқиши шарт (энг камида ишқибозларнинг ҳурмати бўлса). Деярли ҳаммани бир хил савол қийнамоқда: “Бунёдкор”да нима бўляпти?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика