"Бунёдкор"да қайси футболчида коронавирус инфекцияси аниқлангани маълум

Narzulla Saydullayev
17 июл 2020, 16:13
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчиларидан бирида коронавирус инфекцияси аниқлангани боис 9-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши баҳс қолдирилган эди.

Ушбу футболчи айнан ким эканлиги борасида клуб матбуот хизматига мурожаат қилдик:

"Бунёдкор" ҳимоячиси Исломжон Қобилов коронавирус инфекциясини юқтириб олганди. Унда енгил формаси кузатилган ва тана ҳарорати тезда пасайган. Футболчига шифокорлар томонидан бир ҳафта давомида даволаниш тавсия қилинган. Қолган ҳеч бир футболчимиз ва клуб ходимларида вирус аниқлангани йўқ", - деб жавоб берди клуб матбуот хизмати вакили.

Сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Исломжон Қобиловга тезроқ соғайиб сафга қайтишини тилаймиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia