UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  1 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   12 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  208 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  16

“Бунёдкор” юлдузлари жамоани табриклаб, эски хотираларни эслашди Янгиликлар

“Бунёдкор” юлдузлари жамоани табриклаб, эски хотираларни эслашди

Теглар :  Бунёдкор
Хабарингиз бор, кеча 6 июль санасида “Бунёдкор” футбол клубига ташкил этилганига роппа-роса 12 йил тўлди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” жамоаси тарихидаги ёрқин хотиралар билан мухрланиб қолган футболчилар – Хайрулла Каримов, Виктор Карпенко ва Саҳоб Жўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

Хайрулла Каримов (ҳимоячи):
- “Бунёдкор” ўз номи билан “Бунёдкор”! Клуб ташкил этилиб, том маънода бошқа жамоаларимизнинг кучайишига туртки бўлди. “Бунёдкор” ҳар жабҳада бошқа клубларга ўрнак бўлиб келмоқда. Клубнинг бугунги кунда олиб бораётган сиёсатига хавас қилса арзийди. Турли ёшдаги терма жамоаларимизни олиб қарасангиз, уларнинг аксарияти “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари эканлигини кўрамиз. Бу фабрика ҳали ўзбек футболига янги-янги номларни етиштириб беришига шубҳа қилмайман. Фикримча, ҳеч бир жамоа 12 йиллик тарихи мобайнида “Бунёдкор”дек кўрсаткичлар қайд эта олмаган.

Виктор Карпенко (ярим ҳимоячи):
- “Бунёдкор”нинг ўзининг 12 йиллик тарихи мобайнида асрларга татигулик ишларни қилди. Бир ўйлаб кўринг, жамоамизда Осиёнинг ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси тўп тепди. Дунёнинг энг яхши мураббийи фаолият юритди. Қолаверса, жамоа ўзида Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиларини жамлай олди. Футболдаги фаолиятим 20-25 йилни ташкил этаётган бўлса, унинг 10 йилдан ортиғи бевосита “Бунёдкор” билан боғлиб бўлиб тургани мен учун аҳамиятлидир. Илгари жамоа ютуқларига футболчи сифатида ўз ҳиссамни қўшган бўлсам, энди мураббий сифатида ёрдам беряпман. Футболчилик давримда клуб менга кўп нарса берди. Энди бу қарзимни мен мураббий сифатида қайтаришни ўз бурчим, деб биламан.

Саҳоб Жўраев (ҳимоячи):
- “Бунёдкор”ни 12 йиллик таваллуди билан табриклайман. Бу жамоа билан боғлиқ ажойиб хотиралар бор. Ростини айтсам, “Бунёдкор”да ўтказган дамларим тушдек ўтди-кетди. Клуб сафида беш карра чемпионлик шохсупасига, тўрт бор кубок соҳибига айландим. Осиё Чемпионлар лигасида икки бор ярим финал баҳсларигача етиб бордим. Бундай ажойиб тарихга эга жамоада тўп тепганимдан ўзимни бахтиёр ҳис қиламан. Суратларни ва видеороликларни томоша қилиб, эски даврларни эслаб тураман.

П.С. Қуйидаги ҳаволада "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг ёрқин лаҳзалар ўрин олган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика