Ёш “қалдирғочлар” бу ерда ташкил этилган “Осиё ёшлар футбол фестивали”да иштирок этишмоқда. Фестивалнинг асосий мақсади – қитъадош болакайларни янада яқинлаштириш, улар ўртасида дўстлик ришталарини ўрнатиш, турли мамлакатлар футбол алоқаларини ўрнатишдан иборат. Тадбир давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Бугун жамоа мьянмалик тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди. 30 дақиқалик 2 бўлимдан иборат учрашувда ёш “қалдирғочлар” 8:2 ҳисобида устун келишди. Отабек Жўрақўзиев 3 бор, Жалолиддин Содиқов 2 бор тўп киритишга муваффақ бўлишди. Аюбхон Умархўжаев, Абдурауф Бўриев, Диёрбек Раҳимқуловлар биттадан голга муаллифлик қилишди. Фестиваль давом этмоқда.