“Бунёдкор” янги футболчиларни таништирув маросимига таклиф этади

Tolibjon Qosimov
24 июл 2017, 20:26
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси давралар оралиғида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништиради.

Тадбир 26 июль, чоршанба куни “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида соат 12:00да бошланади. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари “қалдирғочлар”нинг янги аъзоларига айланган футболчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, клуб раҳбарияти томонидан “Бунёдкор”нинг янги футболчилари учун аталган футболкалар ҳам тантанали равишда топширилади.

Тақдимот маросимига ОАВнинг барча бўғинларида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›