UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Шотландия - Швейцария (матнли трансляция)  1 23:55Илёс Қурбонов: "Омадсизлик бўлаверганидан сўнг футболчилар хато қилишга қўрқиб ўйнамоқда"  0 23:50Евро-2024. Германия - Венгрия 2:0, Германия гуруҳдан чиқди  0 23:45Евро-2024. Хорватия - Албания 2:2, Хорватия сўнги дақиқада ғалабадан қуруқ қолди  1 23:19Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим"  1 23:13Евро-2024. Шотландия – Швейцария. Таркиблар аниқ!  2 23:04Асрор Алиқулов: "Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа"  1 22:50Евро-2024. Германия плей-оффга чиқди. Гюндогандан гол+ассист  24 22:34ФОТО. Килиан Мбаппе синган бурни билан Франция машғулотларида қатнашмоқда   4 22:15Суперлига. "Сурхон" - "Металлург" 2:1  0 21:59Суперлига. «Сурхон» бир киши кам бўлиб, «Металлург»ни иродали тарзда мағлуб этди  18 21:30Албания ярим ҳимоячиси "Евро" ва Жаҳон чемпионатлари тарихида кузатилмаган антиқа натижа қайд этди  2 21:05Про лига. "Бухоро" Тошкентда "Арал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  9 20:16Евро-2024. Германия – Венгрия. Асосий таркиблар аниқ!  3 20:05Про лига. "Хоразм" ва "Машъал" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  0

"Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг собиқ легионери Юрица Булят: "Хорватия яна мўъжиза кўрсата олади" Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг собиқ легионери Юрица Булят: "Хорватия яна мўъжиза кўрсата олади"

Бугун Европа чемпионати дастлабки турининг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади.

Хорватия ва Испания терма жамоалари бир неча соатдан сўнг мусобақадаги иштирокини бошлайди. Мазкур учрашувдан олдин Хорватия терма жамоаси билан 2012 йилги Европа чемпионатида иштирок этган Юрица Булятнинг фикрлари билан қизиқдик. Булят 2016 йил "Бунёдкор", 2017 йил бир давра "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 


Испания

Альваро Мората - 29', Фабиан Руис - 32', Даниэль Карвахаль - 45'

Чемпионат Европы. Группа B . 1-тур

15/06/2024, 21:00

0
:
3
Тугади

Хорватия

Стадион: Olympiastadion, 68840 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
29'  Альваро Мората
29'  Фабиан Руис
32'  Фабиан Руис
32'  Педри
45'  Даниэль Карвахаль
45'  Ламин Ямаль
59'  Педри (Дани Ольмо)
67'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
68'  Нико Уильямс (Микель Мерино)
78'  Родриго Эрнандес
86'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
86'  Родриго Эрнандес (Мартин Зубименди)
56'  Анте Будимир (Иван Перишич)
65'  Лука Модрич (Марио Пашалич)
65'  Матео Ковачич (Лука Сучич)
72'  Андрей Крамарич (Бруно Петкович)
80'  Бруно Петкович
80'  Бруно Петкович

- Биринчи ўйин Испанияга қарши бўлади. Дастлабки ўйин доим қийин ўтади. Лекин мен ўзимизнинг терма жамоадан яхши ўйин кутяпман. Кучли жамоаларга қарши доим яхши ўйин кўрсатиб келганмиз. Биринчи ўйинда муносиб натижа қайд этишимизга умид қиламан. Албатта, мўъжиза кўрсата оламиз. Таркибимизда сараланган футболчилар бор. Шу билан бирга яхши ёш футболчиларни ҳам учратишимиз мумкин. Гвардиол, Ливакович, Сучични мисол келтиришим мумкин. Лук Сучич "Залсбург"да ўйнайди. 

- Златко Далич жуда яхши мураббий. У охирги 6 йил ичида зўр натижалар кўрсатди ва ҳозирда мамлакатимиз қаҳрамони. Терма жамоамиз битта оилага айлана олган. Мотивация катта. Худди шу нарсани Евро-2012да ҳис қилганман. Биз ўзи кичкина ва кам аҳолига эга мамлакатмиз. Шунга қарамай кўпчиликнинг меҳрини ҳис қиламиз.

- Албатта, Ўзбекистонда дўстларим бор. Бир ярим йил давомида "Бунёдкор" билан ОЧЛда ўйнаганман . Кейин "Пахтакор"га ўтдим. Баъзида "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг натижаларини кўриб тураман. Охирги 4-5 йилда "Бунёдкор" яхши натижа кўрсата олмаяпти. Нима юз берганини билмайман. "Пахтакор" охирги 5 йилда кучли эканлигини кўрсатди. Инфратузилма яхшиланяпти. Умид қиламанки, яна Ўзбекистонга келаман. 


- Йошко Гвардиол ҳақида гапиришни унутдим. У ҳозирда дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Унинг ёшига қаранг, ўзига ишончи баланд. Ҳақиқий машина. Мамлакатимизда зўр футболчилар бор. Худога шукур, иқтидорлар кўп. Кичкина мамлакатда 3,5 миллион аҳолимиз бор. Модричга ортиқча таъриф керакмас. Модрич "Реал"да ўйнамоқда. У ҳақида кўп мақтовлар эшитамиз. 39 ёшида "Реал" афсонасига айланиб бўлди. Уни яна Европа чемпионатида кўришимиздан хурсандмиз. Ўйлайманки, биздан барибир яна янги Модрич чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика