UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  5 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди

Теглар :  Бунёдкор
Туркияда йиғин ўтказаётган "Бунёдкор" эртага назорат учрашуви ўтказади.

Рақиб сифатида Болгариянинг “Dobrudzha Dobrich” жамоаси танланган. Бош мураббий Иван Бубало январь ойида Тошкентдаги машғулотларда деярли 40 нафар футболчини кўздан кечирди. Анталия йиғинига 27 нафар ўйинчи олиб кетилди. Уларнинг орасида ҳали 17 ёшни қаршилаб улгурмаган ўсмирлар ҳам бор. Булар - Орзубек Турғунов ва Азизбек Тўлқинбеков. Аҳамиятлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам куни кеча Венгриянинг “Халадаш” жамоасига қарши ўтказилган назорат учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Шунингдек, 18 ёшли Оллоберган Каримов, 19 ёшли Наримонжон Аҳмаджонов ҳам асосий таркиб билан Туркияга йиғинига жўнаб кетган ва машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда.

Ёшларнинг иштиёқини тажриба билан уйғунлаштиришни мақсад қилган Иван Бубало бошчилигидаги мураббийлар штаби таркибни шакллантиришда тарбияланувчиларга алоҳида эътибор қаратган.

"Бунёдкор"нинг Анталия йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Сарвар Каримов, Жасур Умрзоқов, Билол Туплиев, Тоҳирбек Тўхтасинов, Оллоберган Каримов, Музаффар Олимжонов, Рустамхон Азимов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Орзубек Турғунов, Фарҳод Ўткиров, Усмонали Исмоналиев, Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбеков, Умидбек Султонов, Андрей Гулямов, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Марин Любич, Тони Йович, Фрэйн Чирьяк, Момчило Расо, Наримонжон Аҳмаджонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика