

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси чемпионат доирасида сўнгги бор Қаршида 2010 йилда "Насаф" дарвозасини ишғол этган. Ўшанда Тимур Кападзенинг ягона голи "қалдирғочлар"га уч очкони тақдим этганди. Шундан сўнг "Бунёдкор" яна тўрт маротаба "Насаф" меҳмони бўлди. Қаршидаги охирги тўртта учрашувда "қалдирғочлар" "Насаф" дарвозасига йўл топа олишгани йўқ.
"Бунёдкор" сафарда ҳали ҳеч бир жамоа дарвозасини кетма-кет 4 йилдан буён ишғол эта олмай қолган пайт бўлмаганди.



