UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  5 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

"Бунёдкор" майдонига нима бўлди? Стадион директори батафсил маълумот берди Янгиликлар

"Бунёдкор" майдонига нима бўлди? Стадион директори батафсил маълумот берди

Иккинчи давра бошидаги "Локомотив" - "Олимпик" ва "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувлари "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинларда "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳолати кўпчиликнинг эътиборини тортгани бор гап. Сентябрь ойидан бошлаб ушбу стадионда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини ўтказишни бошлайди. Жуда ҳам муҳим баҳслардан олдин майдон ҳолати идеал бўлиши керак. Биринчи даврада бу стадионда "Бунёдкор"дан ташқари "Бухоро" ҳам уй ўйинларини ўтказди. Иккинчи даврада эса "Бунёдкор" билан бирга "Локомотив" ўз уй ўйинларини ўтказишни бошлади. "Пахтакор" ҳам Элит Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларни шу майдонда ўтказади.

Майдоннинг ҳолатини билиш учун "Бунёдкор" стадиони бош директори Шерзод Ҳақбердиев билан боғландик.



"Биласиз стадион ичида ҳаво айланмайди, ҳаво ҳам 45 даража иссиқдан пастга тушмади. Ўтган йил ёзги чилладан кейин ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Ҳаво ҳарорати пасайгач, барчаси ўз жойига тушади ва майдон яна ўз ҳолатига қайтади. Айни пайтда стадион ходимлари ёрдамида майдон ичида микроиқлим яратдик. Бунда сув майса устига кучли шамол орқали сепилади.

Эсингизда бўлса, икки йил аввал майдонимизга сунъий чим экилганди. Қоидаси бўйича бундай стадионларда бир йилда бир марта сунъий майсанинг усти тозаланиб туриши ва табиий майса учун уруғ экиш керак. Уруғ экиш учун энг қулай муддат баҳор ёки куз фасли. Ўтган йил бизда вақт бўлганди шуни амалга оширгандик. Бу йил эса вақт етарли бўлмади ва ҳозиргача тозалов ишларини амалга ошира олмадик. Насиб қилса режамиз бўйича ноябрь ойида тозалаш ва уруғ экиш жараёнини амалга оширамиз.

Албатта табиий майдонда тез-тез ўйинлар ўтказлиши ҳам майса сифатига таъсир қилмасдан қолмайди. Шунга қарамай, стадион бўлажак муҳим ўйинларда идеал ҳолатда бўлиши учун бор кучимиз билан ишлаяпмиз", - деди "Бунёдкор" стадиони бош директори Шерзод Ҳақбердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика