"Бунёдкор" стадиони майсасини энди ўзимизникилар янгилайди

Nadirkhuja Yuldashev
19 мар 2014, 13:23
Икки йилдан буён янги стадион майсасини кўнгилдагидек ҳолатга келтира олмаган англиялик мутахассислар билан тузилган битим бекор қилинди.
Бизга маълум бўлишича, энди майсанинг ҳолати билан шахсан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг ўзлари шуғулланади. Иккинчи маротаба сепилган уруғ таг-туги билан олиб ташланади. Янги майса, Ўзбекистон иқлимидан келиб чиқиб қайта экилади. Катта эҳтимол билан 3-4 ой оралиғида стадион хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўламиз.

2014 йилдан бошлаб ЎФФ президенти Мираброр Усмонов футболга бўлган эътиборни янада оширганлигини кўриб турибмиз. Бу эса яхши албатта. Энди Марказ, ЎФФ ва ПФЛ ходимлари масъулиятни тўлиқ ҳис қила бошлашади.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф