

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг хабар беришича, пойтахтликлар Виктор Сотников билан хайрлашишга қарор қилган.
Клуб бу янгиликни ҳали тасдиқламади. "Қалдирғочлар" расмий сайтида бу ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Виктор Сотников биринчи даврада 8 та ўйинда (6 таси асосий таркибда) майдонга тушди ва 1 сариқ карточка олган футболчи бирорта самарали ҳаракат амалга оширмаган.




