UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

"Бунёдкор" рақиблари. “Лаҳвия”да ғалаба, “Пирузи”да дуранг Янгиликлар

"Бунёдкор" рақиблари. “Лаҳвия”да ғалаба, “Пирузи”да дуранг

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари кеча ўз чемпионатларидаги навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Қатар чемпиони “Лаҳвия” 18-тур доирасида аутсайдер “Ал-Шамол” клубини қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол “Лаҳвия”нинг испаниялик легионери Чико Флорес ҳисобига ёзилди.

“ЛАҲВИЯ” – “АЛ-ШАМОЛ” 1:0
Гол
: Чико Флорес 34
“Лаҳвия” таркиби: 40.Аддани, 6.Дейм Траоре (7.Ҳолид Муфтаҳ 66), 4.Чико Флорес, 19.Аҳмад Ёсир, 79.Владимир Вайс (10.Тай Хи Нам 76), 12.Карим Боудиаф, 20.Али Ҳассан, 28.Юсуф Мсакни, 23.Себастян Сория (5.Муҳаммад Раззоқ 65), 14.Муҳаммад Тресор, 9.Абдулраҳмон Моҳд

Айни пайтда “Лаҳвия” 18 учрашувда 42 очко жамғарган ҳолда Қатар юлдузлар лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эроннинг “Пирузи” клубининг Эрон про-лигасидаги ишлари бу йил у қадар юришмаяпти. Теҳронликлар 21-тур доирасида “Сабо Қум” жамоасини қабул қилишиб, 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга рози бўлишди.

“ПИРУЗИ” – “САБО ҚУМ” 0:0
“Пирузи” таркиби:
1.Макони, 4.Умана, 99.Хотами, 26.Али Асқари, 2.Алишоҳ (11.Содеғиан 63), 20.Нурмуҳаммади, 14.Муҳаммад Нури, 66.Фернандо Габриэль, 28.Нуроллаҳи, 24.Наурози (77.Алипур 90+2), 17.Тароми (33.Аббосзода 76)

“Пирузи” 21 ўйинда 26 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасини банд этиб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика