"Бунёдкор" рақиби “Ал-Жазира” иштирокида навбатдаги голлар шоуси

Narzulla Saydullayev
21 дек 2014, 16:15
БАА про-лигасининг 13-тур учрашувлари бошланди.
Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичидаги рақибимиз БААнинг “Ал-Жазира” клуби ўз майдонида “Ал-Васл”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди.

19 декабрь
БАА чемпионати, 13-тур
“АЛ-ЖАЗИРА” – “АЛ-ВАСЛ” 4:2 (1:1)
Голлар
: Жусилей 6 (1:0), Эдерсон 45+3 пенальти (1:1), Каио 48 (1:2), Вучинич 56 (2:2), Питроипа 61 (3:2), Мабхоут 73 (4:2)

Қайд этиш керакки, “Ал-Жазира” иштирокидаги учрашувларда мухлислар ўртача ҳисобда 4,8та голларга гувоҳ бўлишмоқда. Жамоа ортда қолган 13та тур мобайнида рақиблари дарвозасини 37 бор ишғол қилиб, ўз постидан 26та тўп олиб чиқди.

Қуйида "Ал-Жазира" - "Ал-Васл" учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.

(TAS-IX эмас)



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›