

Бунда гап катта миқдордаги пулларни ўзлаштириш ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Клуб бухгалтерияси смета доирасида ажратилган маблағларни ўзлаштириб келганлиги айтилмоқда.
"Президент портали мазкур мурожаатни Ўзбекистон футбол Ассоциациясига юборган. ЎФА эса ўз навбатида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни 25-моддасига мувофиқ аризада келтирилган важлар ва ҳолатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан кўриб чиқиши учун йуналтирди", - дейди ЎФА ходими championat.asia сайтига.



