UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  7 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

“Бунёдкор” ўтган йил ўз харажатларининг неча фоизини қоплай олди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди Янгиликлар

“Бунёдкор” ўтган йил ўз харажатларининг неча фоизини қоплай олди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди

“Бунёдкор” жамоаси ўз академияси билан нафақат юртимизда балки, марказий Осиёда ҳам етакчи ҳисобланади.

Клуб академиясидан чиққан тарбияланувчиларни хориж жамоаларига трансфер қилиниши билан боғлиқ саволга бош директор Улуғбек Мирзаев “Тезкор Студия”да жавоб бериб ўтди.

“Энг кўп ва катта даромад келтирадиган йўл биз учун футболчиларнинг трансферидан ҳисобланади. Энди қанча даромад топишимиз ҳақидаги саволга келадиган бўлсак, 2019 йил президент қарорида ҳам келтириб ўтилган 2020-2030 йиллар оралиғида клубларни ўзини ўзи таъминлашни йўлга қўйишни бошлаши керак. Бу жуда осон эмас. Чунки, мухлисларни келишидан даромад деярли тушмайди. Трансляциялардан ҳам шундай.

Ўзимизни ҳомийлардан тушаётган маблағлардан тушумлар келиб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ўтган йили ўз харажатларини 15-20 фоизини қоплай олди. Бу жуда паст кўрсаткич демаган бўлардим. Боиси, биз академиямиздаги Б, С гуруҳларимизга бадал пулларини ташкил қилганмиз. Ҳомийлар билан ишладик. Баъзи футболчиларимиз трансфер қилинди. Сардор Рашидовга ўхшаган футболчиларни уч, тўрт йилда бир марта сотиш мумкин”,- дейди мутахассис Улуғбек Мирзаев.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика