UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  5 21:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  13 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  7 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4

“Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этди

17-турнинг марказий ўйини “Бунёдкор” ва “Нефтчи” ўртасида бўлиб ўтди.
6-дақиқада "Бунёдкор" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига тезлик билан кириб келган Жасур Ҳасановни Шукурали Пўлатов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Нуқта ёнига яқинлашган Жасур Ҳасанов ҳисобни очди - 1:0.  19-дақиқада Марко Блажич 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 24-дақиқада Анвар Ғофуровнинг жаримадан амалга оширган зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. 27-дақиқада "Нефтчи" учрашувдаги илк хавфли ҳужумини амалга оширди. Мансур Саидов марказдан ҳужумга ўтиб, тўпни ўнг қанотга етказди ва қайта қабул қилиб олиб, дарвозага кучсиз бўлсада зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди. 42-дақиқада Санжар Асқаралиев жарима зарбасини амалга оширди. Тўпга югуриб чиққан Мурод Зухуров зарбани бартараф этгандек кўринганди. Қайтган тўпни Мансур Саидов дарвозага йўллади. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади ва тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдонни тарк этди. Кейинги дақиқада Бу сафар Зайниддин Тожиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 54-дақиқада "Нефтчи" дарвозага икки бор зарба берди. Ҳар иккисини Мурод Зухуров қайтаришга муваффақ бўлди. Дастлабки зарбада вазият анча кескин кўриниш олганди. 66-дақиқада Александр Пишур жарима зарбасини амалга оширди. Унинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Ўйин якунланди.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Гол: Жасур Ҳасанов, 6 пенальти - 1:0 (Жасур Ҳасанов).
«Бунёдкор»: 25. Мурод Зухуров,  2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (с), 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (5.Дилшод Жўраев, 63), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 29.Анвар Бердиев (11. Александр Пишур, 46), 33.Олег Зотеев (21.Сардор Рашидов, 57)
ЗАХИРА: 45.Акбар Тўраев, 9. Игорь Таран, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 23.Сахоб Жўраев
«Нефтчи»:
51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (с),  17. Сардор Мирзаев, 22.Иқбол Акромов (50.Носир Отақўзиев, 84), 23.Санжар Асқаралиев,  27. Ғайрат Жумаев, 44. Шавкат Насибуллаев, 52. Вячеслав Пономарёв,  71.Мирзакамол Камолов (47.Ғулом Ўрунов, 65), 99.Зайниддин Тожиев (11.Отабек Исроилов, 67)
ЗАХИРА:  21.Фаррух Турдиалиев, 5.Иқбол Бобохонов, 43.Абдумажид Тоиров, 49.Павел Смоляченко
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 30, Зайниддин Тожиев 39, Хайрулла Каримов 39, Олександр Пишур 52, Марко Блажич 56,
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика