

Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилади. Бугун 20:10да Осиё кубоги-2019га қуръа ташланиши муносабати билан бугунги ҳар иккала ўйин ҳам 18:00га белгиланган. Спорт телеканали 18:00да "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Фарғонада ўтадиган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳси эса Осиё кубоги-2019га қуръа ташлаш маросими якунига етганидан сўнг ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.

"Бунёдкор" - "Насаф" ўйинини Зафар Қосимов шарҳлайди, "Нефтчи" - "Локомотив" беллашувини эса Мурод Ризаев шарҳлайди.



