“Бунёдкор” – “Металлург” ўйини Олмалиқда бўлиб ўтади ва бир кун олдинга сурилди

Narzulla Saydullayev
6 авг 2021
Давлат тест имтиҳонлари “Бунёдкор” стадионига туташ ҳудудда ҳам ўтказилаётганидан келиб чиқиб, абитуриентларга ҳалал бермаслик мақсадида Coca-Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Металлург” учрашувига ОКМК спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Мазкур шаҳарда 15 август куни AГМК клуби ҳам “Насаф”га қарши учрашув ўтказиши, кетма-кет икки кун давомидаги ўйинлар майдон сифатига таъсир кўрсатиши мумкинлини инобатга олиб, “Бунёдкор” — “Металлург” учрашуви 14 август санасида эмас, балки 13 август куни бўлиб ўтади. Клубларнинг U-21 жамоалари иштирокидаги беллашув 12 август куни “Бунёдкор” футбол академиясида ташкил этилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz