"Бунёдкор" - "Металлург" баҳси "Жар"да ўтказилади
17 авг 2019 13:02
Янгиликлар
"Бунёдкор" - "Металлург" баҳси "Жар"да ўтказилади
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 17-тур беллашувларига старт берилади.
Ушбу турда "Бунёдкор" жамоаси "Металлург"ни қабул қилади. Эртага, 18 август санасига белгиланган ушбу тўқнашув ТТЙМИ стадионида эмас, "Жар"да бўлиб ўтади. Сабаби, ТТЙМИда таъмирлаш ишлари бошланган. Демак, эртага "Бунёдкор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашувни "Жар" стадионига бориб томоша қилишингиз мумкин.
Coca Cola Суперлига
"Бунёдкор" - "Металлург"
17-тур. 18 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Бош ҳакам: Вадим Агишев.
Қанот ҳакамлари: Темур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов.
Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар