UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  0 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  8 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью Янгиликлар

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью

Иван Бошкович бошчилигида "Бунёдкор" жамоаси "Олимпик" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча "қалдирғочлар" янги мураббий қўл остидаги учинчи кун машғулотларини ўтказишди. Асосий эътибор аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга, тўп билан ишлашга қаратилди. Хурсанд қиладиган янгилик шуки, роппа-роса бир йил олдин сафдан чиққан Фарруҳ Икромов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмоқда. Демак тез орада уни яна яшил майдонда кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Тезкор вингерга яна аввалги спорт формасига қайтишига тилакдошмиз. 


Жамоа сардори Давронжон Эргашев олдиндаги баҳсга ҳозирлик, салбий натижалар ва мураббийлар ўзгаришига ўз муносабатини билдирди. 


"Олимпик"га қарши кечган биринчи даврадаги учрашувни ёдга оладиган бўлсам, ўшанда биз нотўғри ёндошганмиз. Балки рақибга тўғри баҳо бермаган бўлишимиз мумкин. Бу ўйинга қадар улар ғалаба қозонмаганди. Ўйлайманки, ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Давронжон Эргашев. 

- Жамоа сардори ва етакчиси сифатида мураббийлар ўзгаришининг натижага қанчалик таъсир қилаётганини айта оласизми?

- Шуҳрат Мақсудов ҳам, Виктор Карпенко ҳам ёмон мураббийлар эмасди. Энди майдонда биз футболчилар ўйнаймиз-ку. Мағлубиятда мураббийларни ҳам айблавериш нотўғри. Ўйинчиларни кўриш керак. Бошкович иш бошлади. Қисқа вақтда унинг кўрсатмаларини тушунишимиз талаб этилади. Мавсум якунида ҳаммаси ижобий тугайди, деган умиддаман. 

- "Бунёдкор"да ҳеч қандай мақсад қолмади десак бўладими? 

-  Нега экан? Профессионал футболчи ҳар бир ўйинда борини беради, ғалаба учун курашади. Расмиятчилик учун ўйнамаймиз. Барчаси ўз қўлимизда қолган. Йилни муносиб тугатишимиз керак, тамом. 

- Жамоада ички муҳит ўзгарганми?

- Бу йил муҳит жуда яхши. Аввалги мураббийлар даврида ҳам жамоамиздагиларнинг бир-бирига ишончи катта эди. Ҳозир ҳам шундай. Фақат сўнгги пайтлардаги мағлубиятлар руҳий томондан зарба бўлди. 

- Кубок ва чемпионлик йўлида кимни имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Юқори ўринлар учун курашаётган барчада имконият бор. Кучли жамоа чемпион бўлсин. Омадга ҳам куп нарса боғлиқ. 

Абдулазиз Искандаров

Фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика