UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди Янгиликлар

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди

Бугун “Бунёдкор” мажмуаси бош майдонида “Бунёдкор” кубоги-2014” Республика турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар ушбу турнир ёш футболчиларда катта таассуротлар қолдириши учун ўзига хос дастур тайёрладилар. Дастлаб давра марказига ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов, ЎФФ футболни ривожлантириш жамғармаси директори Фурқат Шарипов, “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закиров, “Бунёдкор” жамоаси асосий таркиб аъзолари ва бошқа фахрий меҳмонлар таклиф этилдилар. Сўнгра барча иштирокчи жамоалар саф тортишди. Клуб рахбари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Бахтиёр Бобоев барчани “Соғлом бола” йили, “Наврўз” айёми билан самимий қутлади ва “Бунёдкор” кубоги-2014” турнирини очиқ деб эълон қилди. Давлатимиз мадҳияси янгради ва барча иштирокчилар қўлларини кўксиларига қўйган ҳолда нигоҳларини стадион узра хилпираётган мамлакатимиз байроғига қаратишди.

Сўз навбати “Бунёдкор” жамоаси сардори Хайрулла Каримовга берилди. У мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди. Сўнгра “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ёш футболчиларга совғалар топширишди ва эсдалик учун улар билан бирга суратга тушишди
(фотожамланма)

Видеолавҳа алоҳида тақдим этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика