UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  5 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

«Бунёдкор» икки футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

«Бунёдкор» икки футболчи билан шартнома тузди

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Бунёдкор» сафига икки нафар футболчи қўшилди.

Ўтган мавсумни «Қизилқум» жамоасида ўтказган, асли «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Суннатилла Абдуллажонов кичик танаффусдан кейин яна «қалдирғоч»га айланди. Ярим ҳимоячи 2021 йилги мавсумни «Бунёдкор» сафида ўтказади. Умид қиламизки, тарбияланувчимиз ўзининг ажойиб ўйинлари билан жамоамизнинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади.

МАЪЛУМОТ УЧУН
СУННАТИЛЛА АБДУЛЛАЖОНОВ
Туғилган санаси:
22.10.1996 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
«Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси
Амплуаси
: ярим ҳимоячи

Фаолияти
2013-2014 йиллар «Бунёдкор-2»
2015 йил «Обод»
2016 йил АГМК
2017 йил «НБУ-Осиё»
2018 йил «Андижон»
2019 йил 1-давра «Бунёдкор-2»
2019-2020 йиллар «Қизилқум»



Шунингдек, иқтидорли дарвозабон Равшан Ягудин ҳам 2021 йилги мавсумни «Бунёдкор» либосида ўтказади. Ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мураббийлар штабининг эътиборига тушган Равшан янги мавсумда голсиз ўйинлари орқали мухлисларнинг меҳрини ҳам қозонади, деган умиддамиз!

РАВШАН ЯГУДИН
Туғилган санаси
: 10.06.1996 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
«Чиғатой» мактаби тарбияланувчиси
Амплуаси: дарвозабон

Фаолияти

2014 йил «Косонсой»
2015 йил «Металлург»
2016 йил «Локомотив-БФК»
2017 йил «УзДонгЖу»
2018 йил «Нурафшон»
2019 йил «Шердор»
2020 йил «Оқ-тепа»



Ҳар иккала футболчининг «Бунёдкор»даги фаолиятига омад тилаб қоламиз!, - деб ёзади "Бунёдкор" клуби расмий сайти. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика