

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев билан суҳбатда жамоа аъзоларига 2 ойдан бери маош тўланмаганини маълум қилди. Тошкент клуби вакиллари охирги бор май ойи учун ойлик иш ҳақларини олишган.
Шунингдек, Мирзаев футболчилар ва ходимларни хавотир олмасликка чақирди:
"Хавотир олишга ўрин йўқ. Иқтисодий муаммолар барча даврларда бўлган эса-да, ҳали ҳеч ким харажатлар сметасини ёпмай қўймаган. Узилишлар, кечикишлар бўлса ҳам, футболчи ва ходимларимиз олдидаги қарздорликлар барибир тўланади".

Тўлиқ суҳбатни ўқинг↓↓↓
"Навбаҳор" раҳбарияти жентльменлик қилмади" — Улуғбек Мирзаев



