UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

“Бунёдкор” ФКга янги президент тайинланди Янгиликлар

“Бунёдкор” ФКга янги президент тайинланди

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳибларида янги раҳбар: Алимов Бедил Хондамирович клуб президенти этиб тайинланди.
“Бунёдкор” футбол клуби ОАЖ Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бунгача клуб президенти сифатида ишлаб келган Жўраев Тўлаган Тошпўлатович бошқа ишга ўтганлиги сабабли у ўз лавозимидан озод этилди. Кузатув кенгаши аъзолари унга жамоанинг ички ва халқаро мусобақалардаги муваффақиятларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

“Бунёдкор”нинг янги президенти этиб “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Алимов Бедил Хондамирович тайинланди.

Кузатув кенгаши аъзолари йиғилишидан сўнг “Бунёдкор”нинг янги раҳбари клубнинг расмий сайти учун эксклюзим интервью берди.

- Бедил Хондамирович, Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган “Бунёдкор” ФК президенти этиб тайинланганингиз билан табриклаймиз!
- Катта раҳмат!

- “Бунёдкор” ФК президенти сифатида қандай мақсад ва вазифаларни ҳал қилишингиз керак?
- Ҳукуматимиз мутасаддилари миллионлар ўйинини янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратяпти. Муҳтарам президентимизнинг футболни ривожлантиришга оид қарорларини амалда бажарилиши учун “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси “Бунёдкор” ФКни моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, клуб тузилмасидаги барча ёш тоифадаги жамоаларнинг мавсумга пухта тайёрланиши ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлашга масъулмиз. “Ўзбекнефтегаз” МХК раиси Шокир Файзуллаевнинг клуб номига юборган янги йил табригида жамоамиз олдига қўйилган мақсад ва вазифалар айтиб ўтилган. Унга кўра, клуб қошидаги футбол мактабимизда олиб борилаётган ишни юксак савияга олиб чиқиш, ёшларимиз кичик олтин медалларни муносиб ҳимоя қилиши ва жангавор ўринбосарларни тайёрлаб бериши, асосий жамоа эса Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги ғолибликни қайтариши, шунингдек Осиё Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритиши ва шу орқали клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Буларни бажариш учун қандай машаққат талаб этилишини тушунаман. Бироқ бизнинг жамоа ушбу вазифаларни ўз кучи билан енгиб ўтишга қодир. Бизда тажрибали мутахассислар, таснифи юқори бўлган ходимлар, жамоа учун жон куйдирадиган футболчилар бор. “Бунёдкор” замонавий инфратузилма, моддий-техника базаси каби жаҳон талабларига жавоб берадиган шароитларга эга. Биз клубнинг мақсадлари амалга ошиши учун ҳар томонлама кўмак берамиз.

- Келгуси ишларингизга омад ва зафарлар тилаймиз!
- Ҳамкасбларимиз билан “Бунёдкор”ни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш ва шу орқали юртимиз футбол мухлисларини хушнуд этиш учун ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика