"Бунёдкор" дарвозабони легионерга айланди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2025
Хабарингиз бор, қишки трансфер ойнасида "Бунёдкор"ни бир неча нафар футболчилар тарк этган эди.

"Қалдирғочлар" билан хайрлашган дарвозабон Жасур Умрзоқов фаолиятини Қирғиз Республикасининг "ОшМУ" жамоаси билан боғлашга қарор қилди. Клуб куни кеча расман ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 

Бу жамоада ўзбекистонликлардан Отабек Мўминов, Исмоилжон Охунжонов, Рустам Қўчқоров, Марадона Сафаров, Хушнуд Бозоров, Шохруҳбек Муратов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов каби футболчилар тўп тепади. Жамоани тажрибали мураббий Александр Бельдинов бошқармоқда.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia