UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  4 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  12 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone" Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone"

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

. Ушбу учрашувдан сўнг, иккала жамоа футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


“Бухоро” футболчиси Артём Филипосян

“Биринчи навбатда “Бунёдкор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндаги ҳисобни биз очдик, “Бунёдкор” дарвозамизга 3та тўп киритиб ғалабани илиб кетди. Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик, дейб ўйлайман. Бизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Бу футбол, мағлубият бўлиб туради. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди. “Бухоро” жамоаси сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этмаган эди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушди. Тўғрисини айтсам, ушбу ўйинда бизга омад етишмади. Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпга Бобир Омонов боши билан зарба берди, афсуски тўп дарвозага киришни истамади. Шундан сўнг, қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйин яхши бўлди, шунчаки омадимиз келмади”, - дейди Артём Филипосян


“Бухоро” футболчиси Баходир Насимов 

“Бунёдкор” билан бўлган ўйиндаги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли “Бунёдкор” ғалабани қўлга киритди. Ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмадик. Собиқ жамоамга қарши ўйин миен учун қийин бўлмади. суперлига жамоаларининг барчаси деярли бир хил. Бизни мақсадимиз, фақат ғалаба қозониш эди. Футболда ёзилмаган қойди бор. Сен урмасанг сенга уришади”, - дейди Баходир Насимов.


“Бунёдкор” футболчиси Филип Райевац

“Бухоро” билан бўлган учрашув қийин бўлди. Асосийси биз ғалаба қозондик. Биз жиддий жамоа эканлигимизни намойиш эта олдик. Жамоанинг ички муҳити аъло даражада. “Бунёдкор” жамоаси сафида дастлабки голимни урдим. Бундан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман”, - дейди Филип Райевац



Акром Комилов 

“Бухоро”га қарши учрашувда биз кўпроқ ҳужумни амалга оширдик. Лекин уларга қарши қийин учрашувни ўтказдик. Дарвозамизга гол бўлган вазиятда битта футболчини айблай олмайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордикми, демак бунда барчани айби бор. Ҳимоядан тезда қарши ҳужумга ўтиш бизнинг энг кучли тарафимиз. Ҳимояда тўпни кўпроқ ушлаб турамиз ва шошилмасдан ҳужумга ўтамиз”, - дейди Акром Комилов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика