UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  2 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  12 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  59 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  31 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  56 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  24 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  812 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди

Хабарингиз бор, 14 май куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги биринчи учрашувни меҳмонда "Бурирам Юнайтед" клубига қарши ўтказади.
Жанубий-шарқий Осиёга бўлган бу сафарги йўл қўшни Қозоғистон орқали амалга оширилди. Якшанба куни соат 12:00да "Бунёдкор" ФК делегациясини ўз бортига олган "Остона Эйр" авиакомпаниясига тегишли А-321 самолёти Тошкент халқаро аэропортидан Қозоғистонга қараб парвоз қилди. Сафарга отланган "қалдирғочлар" орасида тиззасидан олган жароҳати туфайли жамоанинг асосий посбони - Игнатий Нестеров ҳамда сариқ карточкалари сони иккитани ташкил этган Акмал Шораҳмедов йўқ эди.

Олма-Отага етиб келган бунёдкорчилар худди шаҳар номи билан бир хилда аталувчи меҳмонхонага жойлашишди. Отелдаги икки ярим соатлик ҳордиқдан сўнг Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан жамоатчиликка яхши таниш бўлган афсонавий "Динамо" стадионида машғулот ўтказди.

Машғулот якунлангач меҳмонхонада кечки овқат учун дастурхон ёзилди. Маҳаллий вақт билан соат 01:00да Олма-Отадан Бангкок томон парвоз давом эттирилади. Тошкентликлар Таиланд пойтахтига душанба куни тонгда етиб боришади. Бангкокдан эса яна ҳаво кемасида 410 км олисда бўлган Бурирам шаҳрига етиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” баҳси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика