
Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа бугун БААда маҳаллий "Ал-Шааб" клубига қарши йиғиндаги илк назорат ўйинини ўтказади. Бу ҳақда "қалдирғочлар"нинг "твиттер"даги саҳифаси эълон қилди.
Учрашув "Ал Шааб" уй стадиони бўлган "Холид Бин Муҳаммад" аренасида Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.