"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди
10 фев 2023 15:11
Янгиликлар
"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди
28 январь куни "Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Лигага мурожаат қилиб, у ва клуб ўртасида 2022 йилнинг 27 декабрь куни имзоланган ҳамда қўшимчалар киритилган меҳнат шартномаси бир ой ичида мусобақа ўтказувчи ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилганди.
Бу билан "Бунёдкор" футбол клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.2-бандини бузган. Шундан келиб чиқиб, Лига ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширганди. Мазкур масала бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади.
Унга қадар эса клуб ва бош мураббий ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Жараён Лига офисида баёнлаштирилган бўлиб, унга кўра "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро шартнома асосида барча молиявий мажбуриятларни бажарди ҳамда Бошкович билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Эндиликда "Бунёдкор" ЎФА қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади. Шундан кейин клуб янги бош мураббийни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар