"Бунёдкор" бош мураббийи 9, 10 ва 11-синф ўқувчиларини қайдномага киритди
07 ноя 2022 17:29
Янгиликлар
"Бунёдкор" бош мураббийи 9, 10 ва 11-синф ўқувчиларини қайдномага киритди
"Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович жамоага келганидан кейин жамоани хавфли зонадан олиб чиқиб кетди.
"Бугун қандай натижа қайд этмасин, ўз услубида қолди. Ўйин қайдномасига қўрқмасдан, 9-синф боласини қўйди! Қойилмисан Карль? Бугун СУПЕРЛИГАда 9-синф боласи майдонга тушиши мумикн, 2007 йил туғилган 104-рақамли Азизбек Тўлқинбеков таянч ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайди.
Ундан ташқари захирада62-рақамли Абдуллоҳ Омоналиев (2005), 30-рақам остида Оллоберган Каримов (2006) бор. Оллоберган ўтган турда Фарруҳ Икромовнинг голига пас берганди.
Бизда ҳеч бўлмаса U-21 лигамизда мана шундай қўрқмас мураббийлар бўлганидами... Талантлар диёри – бу Ўзбекистон!", – дейди Нодирхўжа Юлдашев телеграмдаги саҳифасида.
Ўхшаш янгиликлар
18:35
Илёс Зейтуллаев: "Андижон" учун мотивация муҳим роль ўйнади, "Бунёдкор" ажойиб мавсум ўтказди" 2
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар