UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  7 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

"Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни мағлуб этди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди Янгиликлар

"Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни мағлуб этди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" ҳамда "Ал Шабаб" ўртасидаги учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали ўқиб боришингиз мумкин.


                                              ЯНГИЛАШ



- Учрашувдан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари. Кейинги учрашувларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!


- ЎЙИН ТУГАДИ! ҒАЛАБА! "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу билан барча мухлисларни табриклаймиз! "Бунёдкор" "B" гуруҳида "Ал Наср" (СА), "Лаҳвия" (Қатар), "Зоб Ахан" (Эрон) жамоалари билан куч синашади.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` "Бунёдкор" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида рақибга юқори босим ўтказмоқда.


88` Нурматов Шомуродовни қулай вазиятга чиқариб юборди. Рақиб ҳимоячиси Муҳаммад Марзуқ ҳужумчини йиқитди. Ҳакам Марзуқни огоҳлантирди. Жарима зарбасини Зуаги амалга оширди. Салем Абдулла Зуагининг зарбасини ушлаб олишда муаммога дуч келмади.


86` Шаҳзодбек Нурматов ҳам дебют ўйинида гол уриш имкониятига эга бўлганди. Бироқ ҳужумчи тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани оқибатида зарба беришга кеч қолди. 


84` Ўзгариш. "Ал Шабаб": Жуниньо ўрнига Рашид Ҳассан Али Ҳассан майдонга туширилди.


81` Ўзгариш. "Бунёдкор": Достонбек Ҳамдамов ўрнига Сато Минори майдонга тушди.


77` "Бунёдкор" ҳисобдан келиб чиқиб ўйнамоқда. Аслида ҳужумга эътибор қаратиб, олдинга борса рақиб ҳимоя қўрғонини ёриб ўтса бўлади. Буни биринчи таймда икки марта гувоҳи бўлдик.


75` Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 9485 нафар томошабин келган.


71` Энрике Луваннор тўпни тепишга ҳозирланаётган Мурод Зуҳуровга ташланди ва оёғига зарба берди. Ҳакам бу вазиятда футболчини огоҳлантиришни эп кўрмади.


68` Белгиланган жарима зарбасини амалга оширишни чўзиб юборган Достон Ҳамдамов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Кераксиз жойда сариқ карточка. Жарима зарбаси эса вакилларимизга фойда бермади.


65` Хавфли вазият! Луваннорнинг кучли зарбасини Мурод Зуҳуров бартараф этди. Қайтган тўпни эса иккинчи темпда Жуниньо дарвозага йўлламоқчи бўлди. Ноаниқ.


63` Жароҳат олган Отабек Шукуров ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди. Демак "Бунёдкор" 4-3-3 схемасидан 4-4-2га ўтди. Ҳужум марказида Насимов-Нурматов тандеми ҳаракатланади.


61` Баҳодир Насимов тўпни Шомуродовга боши билан ташлаб берди ва Элдор кучли зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.


60` Ҳассан Сафар Отабек Шукуровнинг юзига тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.


58` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ўз ўрнини Баҳодир Насимовга бўшатиб берди.


54` Жамоалар иккинчи бўлимда мазмунсиз футбол кўрсатишмоқда. "Бунёдкор" тушунарли, улар натижадан келиб чиқиб ўйнашмоқда. "Ал Шабаб" футболчилари оддий қисқа тўп узатишларда ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда.


50` "Бунёдкор" футболчилари бироз кескин ўйнашмоқда. Улар иштирокида майда фоллар кўп учрамоқда.


48` "Ал Шабаб" иккинчи бўлимни биринчисига нисбатан фаолроқ бошлади. Бу табиий. Чунки уларда бошқа йўл йўқ.


46` "Ал Шабаб" таркибида ўзгариш. Довуд Ал Балуши ўрнига Ҳалифа Абдулла майдонга тушди. Каио Жуниор ушбу ўйинчи орқали жамоа ўйинини кучайтирмоқчи шекилли


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! Дам оламиз. Уйда бўлсангиз бир пиёла иссиққина кўк чойдан хўплаб қўйинг. Стадионда бундай имконият йўқ...)


45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.


41` Ҳужум қила олмаётган "Ал Шабаб" жамоаси футболчиси Маҳмуд Қассимнинг тоқати тоғ бўлди узоқдан кучли зарба йўллади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.


38` Биринчи бўлимда ишларимиз "5"! Муҳими таймни камида шу кайфиятда якунлаш лозим. Танаффусда Лушан футболчиларга иккинчи бўлим учун махсус топшириқларни бериши турган гап.


37` Стадионга йиғилган мухлислар: "Бунёдкор" дея, "қалдирғчолар"ни қўллаб-қувватлашмоқда.


36` Ажойиб ҳужум ва чиройли гол! Достон Ҳамдамовнинг чиройли ҳаракати ва Акром Комиловнинг тўп узатишидан сўнг Элдор Шомуродов учрашувдаги дублини расмийлаштирди. Таблода 2:0.


35` ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! Балли, Элдор!


31` Отабек Шукуровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Салим Абдулла иккинчи уринишда ушлаб олди. Дарвозабон тўпни антиқа ушлаб олмоқчи бўлганди, аммо ўхшамади.


29` Ҳассан Сафар бурчак зарбасидан сўнг боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин футболчи мўлжалда адашди.


25` Забиҳилло Ўринбоевни йиқитгани учун Муҳаммад Ал Шаммари огоҳлантирилди.


21` "Ал Шабаб" ўнг қанот орқали ҳужум қилди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни ушлашга ҳаракат қилаётган Зуҳуровга нисбатан қоида бузилди ва ҳакам буни ўз вақтида пайқади.


20` Ўйин темпи бироз пасайди. Ғалаба биз томонда, асосийси шу. Шу темпда учрашув якунланса ҳам ҳеч ким қарши бўлмаса керак)


17` Довуд Ал Балушининг Зуҳуров турган дарвоза томон тепган кучли зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.


16` "Бунёдкор"нинг янги аъзоси Александр Алемпиевич ҳужумларни ташкил этишда ва рақиб ҳужумларини бартараф этишда жуда фаол. "Бунёдкор"нинг олдинга бериладиган биринчи паси айнан Саша орқали бўлмоқда. Қора ишларни бажаришда ҳам Саша яхши ўйнамоқда.


13` "Ал Шабаб" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда. Азизбек Ҳайдаров меҳмонлар ҳужумларини ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда. Луваннор ҳам рақиб жамоа сафидаги энг фаол ҳаракат қилаётган футболчилардан бири бўлмоқда.


11` Шакер Зуаги ҳозирча жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Унинг заргарона тўп узатмалари орқали ҳужум ташкил этилмоқда.


8` "Бунёдкор" тўпни назорат қилишга ва ҳужум қилишга урғу бермоқда. "Ал Шабаб" ҳозирча дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олмаяпти. "Қалдирғочлар" рақибни майдон марказидаёқ кутиб олишмоқда.


6` Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Ал Шабаб" тезлик билан олдинга борди. Бироқ ҳимоячилар рақиб ҳужумини ўз вақтида бартараф этишди. Тўп вакилларимизда ва ўйинни "қалдирғочлар" назорат қилишмоқда.


3` "Бунёдкор" катта куч билан олдинга борди ва марказ орқали ҳужумни чап қанотдан ривожлантирди. Даставвал Ҳамдамовнинг дарвозага йўллаган зарбасини Салем Абдулла муштлари билан уриб юборди. Қайтган тўпдан сўнг "қалдирғочлар" иккинчи темпда ҳужумни давом эттиришди ва Зуагининг пасидан сўнг Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:0.


2` ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ!!!!!!!!!!!! АЖОЙИБ!


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА, ОЛҒА "БУНЁДКОР"!


- Стадионда интернет ишлаш тезлиги бироз паст. Агарда техник носозликлар юзага келиб, трансляция тўхтаб қолса тўғри тушунасизлар. Бу шунчаки ҳар эҳтимолга қарши эслатма.


- Демак диққат қиламиз: Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


- Жамолар таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, Каио Жуниор бугун 4-4-2 схемасини танлаган. "Ал Шабаб"нинг ҳужум чизиғида Жуниньо ва Энрике Луваннор тандеми ҳаракат қилади. Уларга қарши ёш ҳимоячиларимиз Ашурматов ва Мирабдуллаев муносиб қаршилик қилади деб умид қиламиз. Сергей Лушан кутилмаганда Сато Минорини захирада қолдирган. Бу ўзига хос янгилик. Алимпиевич-Зуаги-Шукуров триоси бугун марказда ўйнайди. Ҳужумда ҳам ўша эски учлик: Ҳамдамов-Ўринбоев-Шомуродов. Лушан 4-3-3 схемасига содиқ қолди. "Бунёдкор"га янги келиб қўшилган марказий ҳужумчилар Шаҳзод Нурматов ва Баҳодир Насимовни катта эҳтимол билан иккинчи бўлимда кўрамиз. Улар ўйинин кучайтириш мақсадида захирада ушланмоқда.


- Стадион аста-секин мухлислар билан тўлиб бормоқда. Медиа-трибунада ҳам журналистлар ўз жойларини эгаллаб олишмоқда.




Учрашув олдидан чигалёзди машқларни бошлаб юборган Рустам Ашурматов Толибжон Қосимовнинг объективларидан ўрин олди.

- Бугун кун анча совуқ. Тошкентда аста-секин қор парчалари осмондан тушишни бошлаб юборди.


- Учрашувни телевизорда "Спорт" канали орқали кўрадиган мухлислар учун Даврон Файзиев беллашувни шарҳлаб боришини эслатиб ўтамиз.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Ўзбекистонда қишнинг совуқ кунларида футбол баҳори старт олмоқда. Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун ўз майдонида БААнинг "Ал Шабаб" жамоаси билан курашади. Биз эса "Бунёдкор" стадионидан учрашувдан олиб борадиган репортажимизни бошлаймиз. Умид қиламизки, бугун "қалдирғочлар" ўзбекистонлик миллионлаб мухлисларга ғалабани тақдим этишади. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади. Демак бошлаяпмиз. Ўйин эса сал ўтиб бошланади. Ҳаммамиз биргаликда жўр бўлиб "Олға "Бунёдкор" - деймиз!  "Қалдирғочлар"га омад ёр бўлсин!


- Учрашув соат 17:00да бошланади.


ОЧЛ. Плей-офф.

"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Шабаб" (БАА) 2:0

Тошкент, "Бунёдкор" стадиони.

Бош ҳакамКим Донг Жин (Жанубий Корея) 

Голлар: Элдор Шомуродов (2, 35)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 3.Акрамжон Комилов, 7.Шакер Зуаги, 10.Элдор Шомуродов, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (Сато Минори, 81), 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Баҳодир Насимов, 58), 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (11.Шаҳзодбек Нурматов, 63), 71.Александар Алемпиевич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Баҳодир Насимов

Бош мураббий: Сергей Лушан

"Ал Шабаб": 18. Салим Абдулла, 3. Муҳаммад Ал Шамири, 4.Муҳаммад Марзуқ, 7.Азиз Ҳайдаров, 10. Карлос Виллануэва (с), 11.Энрике Луваннор, 15. Довуд Ал Балуши (92. Ҳалифа Абдулла, 46), 22. Манеи Муҳаммад, 25. Маҳмуд Қосим, 26. Ҳассан Сафар, 99. Жуниньо (77.Рашид Ҳассан, 84).

Захира: 17. Ҳассан Ҳамза. 2. Исса Муҳаммад, 20. Носир Масуд, 30. Муҳаммад Жума, 70. Аҳмад Сулаймон, 77.Рашид Ҳассан, 92. Ҳалифа Абдулла.

Бош мураббий: Каио Жуниор

Огоҳлантиришлар: Ал Шаммари (25), Ҳассан Сафар (60), Достонбек Ҳамдамов (68), Муҳаммад Марзуқ (88), Виллануэва (90)

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика