Бунисига нима дейсиз? Азар 120 миллион эвазига "Барселона“га ўтади

Omonjon To`xtamirzayev
13 авг 2017, 15:06
Испан ОАВларининг тарқатган хабарига кўра, "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга яқин.

Маълум бўлишича, лондонликлар Неймар билан хайрлашган каталонияликлардан 120 миллион евролик таклиф олишса, бельгиялик билан хайрлашишга тайёрлар.

Шунингдек, келишувга "Барселона" футболчиси Серхи Роберто ҳам қўшиб берилиши ва бу ҳолда сумма ўз-ўзидан камроқ бўлиши мумкин.

"Кўклар" устози Антонио Конте анча вақтдан бери Робертонинг ўйинларини кузатиб келади ва уни ўз жамоасида кўриш истагини яширмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru