

31 ёшли хорватиялик футболчига "Лейпциг", "Байер" ва "Герта" клублари қизиқиш билдирмоқда. Милан клуби ўйинчи билан 15 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Перишич ўтган мавсумни ижара асосида "Бавария"да ўтказди. У мюнхенликлар таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 10та ассист қайд этди.
Футболчи 2011 йилдан бери Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



