Бундеслигада истеъфо рўй берди

Mirjalol Normatov
7 окт 2018, 13:35
"Штутгарт" раҳбарияти бош мураббий Тайфун Коркутни ишдаш бўшатишга қарор қилди.

Бу ҳақда Германия жамоаси расмий сайти хабар бермоқда. Бунга сабаб сифатида жамоанинг ёқимсиз натижалари кўрсатиб ўтилган. У билан бирга ёрдамчилари ҳам клубдан кетишди.

Коркут қўл остида "Штутгарт" кеча "Ганновер"га мағлуб бўлди. Энди унинг ўрнида вақтинча Андреас Хинкель ишлаб туради.

Жамоа 7 турда 5 очко жамғариб, Бундеслиганинг сўнгги жамоаси бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: www.vfb.de