

"Спорт" телеканалининг YouTube тармоғида хабар берилишича, Бундеслига учрашувлари "Спорт" канали орқали эфирга узатилади. Демак, Германия чемпионатини Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқи сотиб олинган. Ҳозирча Бундеслига ўйинлари қайси турдан бошлаб намойиш этилиши аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Англия, Италия ва Испания чемпионати ўйинлари "Узрепорт ТВ" ва "Футбол ТВ" орқали намойиш этилади.



