Бундеслига-2013/2014. Якуний жадвал ва қисқача шарҳ

10 май 2014, 22:28
Германия чемпионати ҳам ўз якунига етди. Жамоаларнинг ўрни ва бошқа маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ушбу мавсумда кўпчилик кутганидек "Бавария" жамоаси Германия чемпионлигини тантана қилди.
Хосеп Гвардиола жамоаси ушбу масалани март ойидаёқ ҳал этиб қўйишганидан хабарингиз бўлса керак.
Юрген Клоппнинг "Боруссия"си эса бу мавсумда бир қатор йўқотиш ва жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Мавсум аввалида жамоа 4-5 ўринларда ҳам юришга мажбур бўлган эди. Кўпчилик энди "Боруссия Д" ўзини ўнглай олмайди ва жамоа буёғига фақатгина ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб борса керак деган фикрни илгари сурганди. Албатта, Илкай Гюндоган, Субботич, Бендер, Хуммельс, Гросскройц, Шмельцер, Блашиковски,  Шахин каби футболчиларнинг бир муддат сафдан чиқиши дортмундликлар учун қаттиқ зарба бўлди. Лекин "Боруссия Д" қўмондони Юрген Клопп бу қийин вазиятдан ҳам чиройли тарзда чиқиб кета олди. Тўғри, жамоа чемпион "Бавария"га кутилган рақобитни тақдим эта олмади. Аммо Дортмунд жамоаси чемпионатда иккинчи поғонага чиқиб олди ва Германия кубоги финалига ҳам йўл ола билди. "Боруссия Д"га иккинчи ўрин учун "Байер", "Вольфсбург", "Боруссия М" ва "Шальке" жамоалари етарлича қаршилик кўрсатишга уриниб кўришди.
Якунда "Бавария" биринчи, "Боруссия Д" иккинчи, "Шальке" учинчи ва "Байер" клуби тўртинчи ўринда чемпионатни якунлашди.
"Вольфсбург" жамоаси ҳар қанча уринмасин, лекин уларга Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш насиб этмади.
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳам мавсумни бир текисда ўтказаётганди. Лекин чемпионат сўнггида уларда инқироз кузатилди. Кетма-кет йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш уларга осон бўлмади ва якунда фақатгина Европа лигаси учун берилган йўлланмани қўлга киритишди.
"Айнтрахт Б" ва "Нюрнберг" жамоалари бундеслигани тарк этишга мажбур бўлишди. "Гамбург" клуби эса плэй-офф ўтиш босқичида иштирок этади.

Бундеслиганинг бу йилги карвони ҳам ўз манзилига етиб келди. Ушбу чемпионат якунлари ва қизиқарли маълумотлари ҳақида ҳали батафсил тўхталиб ўтамиз! Германия футболи ишқибозларини олдинда яна бир немисча футбол жангги кутиб турибди.

Ҳа, бу Германия кубоги финал учрашуви. Мавсумни ажойиб футбол беллашуви билан якунлаш учун бунданда кучли ва қизиқарлироқ баҳсни ўйлаб топиш жуда қийин бўлса керак. Демак 17 май куни "Боруссия Дортмунд" ва "Бавария" жамоалари Германия кубоги учун баҳс бойлашади!


Бундеслиганинг ушбу мавсумдаги сўнгги голини қария Пизарро киритди

"Бавария" чемпионлик байрамига чиройли тайёргарчилик қилишган

Корея терма жамоаси аъзоси Сон Хин Мин бу мавсумда "Байер"нинг етакчи футболчиларидан бири бўлди


"Альянц-Арена" жуда чиройли кўринишда

"Боруссия Д" футболчилари Левандовскини табриклашди


Германия чемпионати, 2013/2014 мавсум.
Турнир жадвали

#ЖамоаЎЮДМУГ-ЎГТ-НОчк
1БАВАРИЯ
34293294-237190
2БОРУССИЯ ДОРТМУНД
34225780-384271
3ШАЛЬКЕ
34197863-432064
4БАЙЕР
341941160-411961
5ВОЛЬФСБУРГ
341861063-501360
6БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
341671159-431655
7МАЙНЦ
341651352-54-253
8АУГСБУРГ
341571247-47052
9ХОФФЕНХАЙМ
3411111272-70244
10ГАННОВЕР
341261646-59-1342
11ГЕРТА
341181540-48-841
12ВЕРДЕР
341091542-66-2439
13АЙНТРАХТ ФРАНКФУРТ
34991640-57-1736
14ФРАЙБУРГ
34991643-61-1836
15ШТУТГАРТ
34881849-62-1332
16ГАМБУРГ
34762151-75-2427
17НЮРНБЕРГ
345111837-70-3326
18АЙНТРАХТ БРАУНШВАЙГ
34672129-60-3125

Тўпурарлар

#ЎйинчиЖамоаГоллар
1Роберт Левандовски
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
20
2Марио Манжукич
БАВАРИЯ
18
3Йояиф Дрмич
НЮРНБЕРГ
17
4Марко Ройс
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
16
5Роберто Фирмино
ХОФФЕНХАЙМ
16
6Адриан Рамос
ГЕРТА
16
7Шинжи Оказаки
МАЙНЦ
15
8Раффаэл
БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
15
9Штефан Кисслинг
БАЙЕР
15
10Ивица Олич
ВОЛЬФСБУРГ
14
11Томас Мюллер
БАВАРИЯ
13
12Обамеянг
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
13
13Ласогга
ГАМБУРГ
13
14Макс Круз
БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
12
15Андре Хан
АУГСБУРГ
12
16Хунтелаар
ШАЛЬКЕ
12
17Адмир Меҳмеди
ФРАЙБУРГ
12
18Антони Модест
ХОФФЕНХАЙМ
12
19Кевин Фолланд
ХОФФЕНХАЙМ
11
20Ҳакан Чалханоглу
ГАМБУРГ
11
21Арьен Роббен
БАВАРИЯ
11
22Салиҳович
ХОФФЕНХАЙМ
11
23Чупо-Мотинг
МАЙНЦ
10
24Ведад Ибишевич
ШТУТГАРТ
10
25Франк Рибери
БАВАРИЯ
10
26Алтинтоп
АУГСБУРГ
10
27Сон Хин Мин
БАЙЕР
10
28Марио Гётце
БАВАРИЯ
10
29Хусти
ГАННОВЕР
10
30Клаудио Пизарро
БАВАРИЯ
10


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›