
Ўша куни Глазгода Шотландия ва Англия терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашув дуранг билан якунланган - 0:0. Ўша ўйинни 4000 томошабин томоша қилган.
Ушбу баҳсдан олдин Шотландия ва Англия терма жамоалари аллақачон ўзаро ўйин ўтказишга улгурганди, бироқ шотландиялик футболчилар Лондонда истиқомат қилгани учун ФИФА томонидан тан олинмаганди.
Англия терма жамоаси айни дамда Қатарда жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Сешанба куни британияликлар Уэльсни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди ва биринчи ўрин билан жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олишди. Англия терма жамоаси эндиликда 2 декабрь куни 1/8 финал доирасида Сенегалга қарши майдонга тушади.