БУМ! Машариповнинг жаҳли чиқди! Футболчи "Истиқлол" машғулотига бормади

Narzulla Saydullayev
10 мар 2024, 18:44
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"нинг бугунги машғулотида иштирок этмади.

Ilna Sports Group маълумотига кўра, "Истиқлол" Эрон чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Персеполис"га қарши ўйинга тайёргарликни Машариповсиз бошлади.

Ўзбекистонлик футболчи клуб берган кўплаб ваъдалар бажарилмагани учун машғулотга бормади. "Истиқлол" раҳбарияти Машариповга Теҳрондан уй ва машина ваъда қилганди. Бундан ташқари оиласи учун Теҳронга авиачипта ҳам олиб берилмади. Футболчи ҳамон меҳмонхонада истиқомат қилмоқда.

"Истиқлол" қачон бу ваъдаларни бажариши ҳозирча маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›