UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  1 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 00:11Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  84 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  52 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди Янгиликлар

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, спорт майдонлари ва майдончалари учун сунъий қопламалар, шунингдек, гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Maroqand-sifat корхонаси ишга тушди.
«Правда Востока» газетасининг 17 декабрь, сешанба сонида қайд этилишича, бу корхона ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Газета хабарида корхона қачон ишга тушгани ҳақида берилмаган, бироқ ЎзАнинг 2013 йил апрелдаги хабарида корхона маҳсулотлари кўргазмага қўйилгани ва тадбиркорлар эътиборига тушгани қайд этилган.

Булунғур вино заводининг эски биноси ўрнида ташкил этилган заводга, банк кредити эвазига Германия, Англия, Италия, Швейцария, Хитой ва Туркиянинг етакчи фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган зарур технологиялар олиб келиб, ўрнатилган. Ҳозирги вақтда корхонада 80 киши ишламоқда, беш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона раҳбари Орзу Азимовнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспорт қилинади, яқин вақт ичида эса маҳсулот тури 20тагача кўпайтирилади. Бу эса иш ўринлари сонини 220тагача кўпайтириш имконини беради. Хабар беришларича, корхона ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни ҳозирча хориждан олиб келмоқда, бироқ ҳозирда хомашёни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлаш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Правда Востока»нинг қайд этишича, Maroqand-sifat томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламаларга спорт жамоатчилиги ва ишбилармонлар томонидан талаб катта бўлмоқда. Маҳсулот 6 йилдан 15 йилгача хизмат қилиши мумкин. Корхона ўз маҳсулотини турли рангларда ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, 2015 йил охиригача «Жиззах» махсус индустриал зонасида спорт иншоотлари учун сунъий майса ва қопламаларни ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика