UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Яқин кунларда рўй бериши кутилаётган бешта катта трансфер  0 15:30Бугун "Нефтчи" "Қўқон-1912" жамоасига қарши баҳс олиб боради   2 15:23"Юнайтед" "Сити"ни қай тариқа мағлуб этди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  4 15:04"Реал" ўзининг учинчи либосини намойиш этди (фото)  6 14:35Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган”  4 14:22Пирло Нью-Йоркда собиқ жамоадошлари билан учрашди (фото)  4 14:16Даниэль Себальос: «Модрич ва Кроос даражасида ўйнай оламан»  4 14:07"Манчестер Юнайтед"нинг учинчи формаси тақдим этилди (фото)  6 13:40Неймар "Инстаграм"га сирли сурат юклади (фото)  24 13:30Назорат учрашуви. “НБУ-Осиё” - “Қизилқум” 0:0  1 13:05"Барселона" Верратти ўрнига "Ювентус" футболчисини харид қилиши мумкин  6 13:04Вьери: «Интер»га чемпионлар керак, ўртамиёна футболчилар эмас!»  0 13:00Азим Аҳмедов: “Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор”  10 12:56"Арсенал" ўз футболчисини 16 млн. фунт эвазига "Кристал Пэлас"га сотмади?  0 12:49Таиланд Осиё чемпионати мезбонлигидан четга чиқди  7

17 дек 22:33
Янгиликлар

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, спорт майдонлари ва майдончалари учун сунъий қопламалар, шунингдек, гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Maroqand-sifat корхонаси ишга тушди.
«Правда Востока» газетасининг 17 декабрь, сешанба сонида қайд этилишича, бу корхона ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Газета хабарида корхона қачон ишга тушгани ҳақида берилмаган, бироқ ЎзАнинг 2013 йил апрелдаги хабарида корхона маҳсулотлари кўргазмага қўйилгани ва тадбиркорлар эътиборига тушгани қайд этилган.

Булунғур вино заводининг эски биноси ўрнида ташкил этилган заводга, банк кредити эвазига Германия, Англия, Италия, Швейцария, Хитой ва Туркиянинг етакчи фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган зарур технологиялар олиб келиб, ўрнатилган. Ҳозирги вақтда корхонада 80 киши ишламоқда, беш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона раҳбари Орзу Азимовнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспорт қилинади, яқин вақт ичида эса маҳсулот тури 20тагача кўпайтирилади. Бу эса иш ўринлари сонини 220тагача кўпайтириш имконини беради. Хабар беришларича, корхона ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни ҳозирча хориждан олиб келмоқда, бироқ ҳозирда хомашёни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлаш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Правда Востока»нинг қайд этишича, Maroqand-sifat томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламаларга спорт жамоатчилиги ва ишбилармонлар томонидан талаб катта бўлмоқда. Маҳсулот 6 йилдан 15 йилгача хизмат қилиши мумкин. Корхона ўз маҳсулотини турли рангларда ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, 2015 йил охиригача «Жиззах» махсус индустриал зонасида спорт иншоотлари учун сунъий майса ва қопламаларни ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 фев 00:43:56
мамаджанова наима
mahsulot tan narhi haqida malumot berilsa yahshi bo'lardi. Masalan :1metr kvadrat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  142
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: