Бугун ёшлар "Олмалиқ", асосий таркиб "Локомотив" БФК билан назорат учрашуви ўтказади
Narzulla Saydullayev
18 апр 2014, 11:38
Олий Лигада юзага келган қисқа танаффусда ўйин амалиётини бир маромда ушлаб туриш мақсадида бугун "Локомотив" асосий таркиб ҳамда ёшлар жамоаси назорат учрашувлари ўтказишади.
"Темирйўлчилар" асосий таркиби Дукентда, соат 17:00да "Локомотив" БФК жамоасига қарши майдонга тушса, ёшлар жамоаси эса "Олмалиқ"қа қарши назорат учрашуви ўтказади. Ёшлар жамоаси ўйини соат 15:00да бошланади.