

Анъанамизга кўра барчани табриклаймиз.
Биз бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган барча барчани табриклаймиз. Уларга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилаймиз!

"Машъал" клуби ҳимоячиси Сирож Ҳамроев 26 ёшга тўлди.

"Локомотив" ПФК Бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов бугун таваллуд аёмини нишонламоқда.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров ҳам туғилган кунини нишонламоқда.

Жаҳон Ахборот Агентлигида фаолият олиб бораётган устоз фотограф Анвар Илёсов 52 ёшга қадам қўйди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Шавкат Жалилов 42га тўлди.



