Бугун Тошкентда U23 Осиё кубогига қуръа ташланади
17 фев 2022 09:03
Янгиликлар
Бугун Тошкентда U23 Осиё кубогига қуръа ташланади
Шу йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U23 Осиё кубогига мезбонлик қилади.
Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам айнан мамлакатимизда ўтказилади. Қуръа ташлаш жараёни бугун, 17 февраль куни соат 12:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Мусобақа мезбони Ўзбекистон U23 терма жамоаси 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.
Қуръа саватчалари:
1-саватча
Ўзбекистон
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
Австралия
2-саватча
Иордания
Таиланд
БАА
Эрон
3-саватча
Ироқ
Қатар
Ветнам
Япония
4-саватча
Тожикистон
Малайзия
Кувайт
Туркманистон.
Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар