

Унга кўра, хорижда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртларимиз навбатдаги тур баҳсларида иштирок этиши кутилмоқда. Хусусан, 14:00да Қозоғистон Премьер-лигаси 4-тури доирасида Игорь Сергеев тўп тепадиган "Тобол" жамоаси сафарда "Жетису"га қарши майдонга тушади.
18:00дан эътиборан эса Бобир Абдихолиқов ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолиятини давом эттираётган "Ордабаси" жамоаси "Астана" меҳмони бўлади.
Россиянинг иккинчи дивизиони ҳисобланадиган ФНЛда ҳам ўйинлар бошланмоқда. 25-тур доирасида Ҳусайн Норчаев ўйнаётан "Алания" жамоаси "КАМАЗ" майдонига сафар уюштиради.
Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилаётган "Энергетик-БГУ" ҳам бугун сафарда ўйнайди. Рақиб - БАТЭ жамоаси. Учрашув 22:00да старт олади.



