Бугун Қўқон шаҳрида катта футбол байрами!

Narzulla Saydullayev
21 апр 2018, 10:10
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида суперлига 7-турининг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” Республикамизнинг етакчи клубларидан бири бўлган Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.

Учрашувдан олдин “Марказий” стадионида юртимизнинг таниқли эстрада юлдузлари ижросида катта концерт дастури намойиш қилинади. Қайси юлдузлар бугун Қўқонга ташриф буюришини эса стадионга келгач кўрасиз. Бу сафар яна сиз азиз мухлисларимизга “сюрприз” бор.

Азиз футбол мухлислари стадионига эртароқ келиб ўз жойингизни эгалланг ва мириқиб дам олинг!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›