Бугун "Қўқон-1912" "Хўжанд"га қарши ўйнайди
17 июл 2019 10:54
Янгиликлар
Бугун "Қўқон-1912" "Хўжанд"га қарши ўйнайди
Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси кеча Про лига “А” вакили “Оқтепа”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида рақибни доғда қолдирганди.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари бугун яна битта назорат учрашувини ўтказишади. Бу галги рақиб анча жиддий – Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби.
Айтганча, икки жамоа собиқ Иттифоқ биринчиликларида (2-лига 7-минтақа) тўрт бор тўқнаш келишган. 1988 ва 1989 йиллари бўлиб ўтган учрашувларнинг иккитасида Хўжандликларнинг қўли баланд келган бўлса, битта баҳсда вакилларимиз ғалаба қозонишган. Битта ўйинда эса ҳисоб очилмаган. Орадан 30 йил ўтиб, бу жамоалар яна тўқнаш келишди.
Бугунги беллашув «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда соат 18:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар