Бугун Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
3 фев 2021, 09:23
Бугун, 3 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина миллий терма жамоалари ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини кеча бўлиб ўтди ва унда Жаҳон чемпиони 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугунги баҳс ҳам соат 18:30да бошланади. 


Фото. Чопондаги аргентиналиклар, байроқ кўтарган Рустам Умаров... Ўзбекистон - Аргентина ўйинидан ГАЛЕРЕЯ        


Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин сайтимизда матнли трансляция қилинади ва ўйиндан тезкор суратлар тақдим этилади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг.


Видео. Футзал. Ўзбекистон - Аргентина 0:1. Ўйин шарҳи     


Қуйида эса кечаги ўйиндан видеолавҳаларни томоша қилинг:







Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia